Янгиликлар
500/220/10 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида ёнғин хавфсизлигига оид тадбир ўтказилди
  • 13.12.2024
  • 66

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси A.Ramatov томонидан 2024 йил 28 октябрь куни 2-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши” баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан республика ҳудудида жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабрига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирларини ўтказиш режалаштирилган эди.

 

 

⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 5 ноябрдаги 235-сонли буйруғига асосан кўрик ойлиги доирасида, қиш фаслида иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, Филиал тасарруфидаги объектларда ёнғин хавфсизлги борасида амалга оширилаётган ишларда ходимлар иштирокини таъминлаш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали 500/220/10 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбирда ёнғиин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация  қилинишини ҳамда корхонанинг мол-мулкини сақлаб қолинишини таъминлаш, объектда ёнғин содир бўлганда авария-қутқарув ишларини тўғри ташкил этиш, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича тузилмалар (навбатчи диспетчер, техник таъминот гуруҳи, ўт ўчириш гуруҳи), тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ҳаракатланишда амалий малакаларини ошириш” мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>