Янгиликлар
500 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбири ўтказилди
  • 10.12.2024
  • 135

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси A.Ramatov томонидан 2024 йил 28 октябрдаги 2-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг  олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши” баёнига асосан Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудудида  жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрга қадар “Ёнғин  хавфсизлиги  ойлиги” тадбирларини ўтказиши режалаштирилган. 

 

 

Кўрик ойлиги доирасида, қиш фаслида иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, барча энергетика ва ижтимоий соҳа объектларда ёнғин хавфсизлиги борасида амалга оширилаётган ишларда ходимлар иштироки таъминлаш учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 5 ноябрдаги 235-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2024 йил 8 ноябрдаги 199-сонли буйруғи қабул қилинди. Буйруқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ёнғин  хавфсизлиги  ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда.

✍️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>