Бугун Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари акциядорлик жамиятига ажратилган ҳудудда дарахт экиш ишлари амалга оширилди.
Мазкур тадбирда Акциядорлик жамияти марказий аппарати, "Тошкент МЭТ" филиали, Паркент туман ҳокимлиги ва туман прокуратура ходимлари иштирок этиб, 1 500 дан зиёд япон сафураси ва капалпа турли дарахт кочатлари экилди.
Экологик ҳашар якунида хашар қатнашчиларига ҳашар дастурхони ёзилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати