Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
  • 06.12.2024
  • 105

Тадбирни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д. А. Исақулов очиб бериб, Бош қомусимиз қабул қилинганининг 32 йиллиги билан барчани самимий муборакбод этди. Конституциямиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келаётгани Акциядорлик жамияти раҳбари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз турмуш тарзини юксалтириш йўлида қабул қиладиган қонунларимиз учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

 

 

Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти электр-энергетика соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати, шунингдек, 2024 йил мобайнида иш жараёнида яхши натижаларга эришганлиги учун 10 нафар ходимларимиз “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Бундан ташқари, Акциядорлик жамияти фаолиятига ўзининг самарали меҳнатини қўшгани учун яна 10 нафар ходимларга Ташаккурнома эълон қилинди.

Шу билан бирга, 20 йилга яқин энергетика соҳасида самарали меҳнат қилган Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси ходимаси — Юсупханова Санъатхон нафақага чиқаётгани муносабати билан эсдалик совғаси топширилди.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5909

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>