2024 йил 4 декабрь санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурий биносида сайёр қабул ўтказилди. Унда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республикаси кенгаши раис ўринбосари — халқаро бўлим мудири Тўхтаев Саидмурод ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хидирова томонидан Филиал ишчи-ходимларига уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, касаба бошланғич ташкилотлари томонидан бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
«Бухоро МЭТ» филиали маъмурий биносида ўтказилган сайёр қабулда Филиал ишчи-ходимлари фаол иштирок этиб, ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Тадбир давомида мавжуд муаммолар ва таклифлар таҳлил қилинди. Сайёр қабулда қайд этилган мурожаатларга масъуллар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра ёзма жавоблар берилиши маълум қилинди.
Мулоқот давомида ҳар бир ходим учун билиши манфаатли бўлган соғликни тиклаш, дам олиш масканлари, санаторийларга оилавий йўлланмалар вауларнинг тўлов шакллари хсусида маълумотлар берилди. Сайёр қабулда «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиалидан 27 нафар ишчи-ходим иштирок этди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати