Янгиликлар
Тошкент шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди
  • 05.12.2024
  • 59

Президент Администрацияси ва Бош прокуратура ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда, «Ўзэнергоинспекция», Олий таълим, фан ва инновациялар ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Иссиқлик электр станциялари”, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва «Ҳудудгазтаъминот» корхоналари ҳамда уларнинг ҳудудий, туман бўлинмалари, бошқарув сервис компаниялари иштирок этди.

 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция», Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбар ходимлари томонидан қиш мавсумини беталафот ўтказишда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, бошқарув сервис компанияларларни тайёргарлик аҳволи, беҳуда сарфлаш ҳолатларини олдини олиш бўйича тақдимот ва маърузалар қилинди.
 

Шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш институти профессори А.Исаков томонидан Тошкент шаҳрида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, йўқотишларни камайтириш борасида илмий ёндашув асосида ўрганилган ишлар ҳамда ишлаб чиқилган таклифлар бирма бир барча семинар иштирокчиларига етказилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
 

Тадбир якунида масъул вазирлик ва идоралар томонидан энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ишларни жадаллаштириш, истеъмолчилар орасида ресурсни иқтисод қилиш борасидаги профилактик тарғибот тадбирлари кучайтириш, электр энергиясини беҳуда сарфлаш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/6029

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>