Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр тармоғининг бориш қийин бўлган ҳудудларида махсус белгилар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда
  • 04.12.2024
  • 73

Ёдингизда бўлса, Магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларнинг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунига бағишлаб 2024 йил 9 октябрь санасида ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров 110–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида олиб бориладиган кўрик ишларининг самарадорлигини ошириш, яъни бориш қийин бўлган ҳудудлар, муҳофаза зонасидаги янги қурилишлар, дарахтзорларни аниқлаш ҳамда авариявий ҳолатлар содир бўлганда электр тармоғининг шикастланган жойини қисқа муддатларда топиш мақсадида ўчувчисиз ўчиш аппаратидан фойдаланиш жорий этилгани, Ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, авариявий ҳолат содир бўлганда ҳолатни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, бориш қийин бўлган таянчларгача (тоғли, қир-адирли ҳудудларда) йўлаклар барпо этилиб, дарё ўзанларида ва тоғ ёнбағрларида жойлашган таянчларни сел-тошқин таъсирига тушишини олдини олиш чоралари (қўшимча ариқлар барпо этилди) кўрилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтган эди.

⚡️ Айнан шу каби ишлар мавсум давомида ҳам амалга оширилмоқда. Мисол учун, «Наманган мангистрал электр тармоқлари» филиали Линиялар хизмати томонидан "Қамчиқ" довонидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр тармоғида махсус белгилар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Техник-муҳандислик номи Л-524 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг тоғли ҳудуддаги таянч устунларига чиқиш йўлларини билдирувчи белгилар авариявий ҳолат содир бўлганда ҳолатни зудлик билан бартараф этиш мақсадида ўрнатилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

https://t.me/minenergy_uz/13915

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>