2024 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида энергетика, коммунал ва ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишларини таъминлаш, аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича берилган топшириқ ижроси бажариш ишлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ҳам давом эттирилмоқда.
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган мазкур видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлида “2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсум давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида” 3-сон буйруғига биноан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2024 йил 10 июлдаги 8-сонли буйруғи тасдиқланган эди.
Топшириқлар ижросини бажариш мақсадида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруфидаги 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанцияси, шунингдек, Линиялар хизмати Чирчиқ гуруҳи, “Ортаовул марказий омборхонаси” ва “Дўнқўрғон марказий омборхонаси” объектларида фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларига бағишланган ўқув машғулотлари ўтказилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати