Янгиликлар
220/110/10 кВли «Сардор» подстанциясидаги 200 МВА қувваттли автотрансформаторнинг ҳимоя панеллари, ток трасформаторлари ҳамда ажратгичлари янгиланмоқда
  • 05.11.2024
  • 247

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумидаги таъмирлаш-созлаш ҳамда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, «Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини дастурининг 1-фазасига асосан, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли «Сардор» подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида, 200 МВА қувваттли  автотрансформаторнинг ҳимоя панеллари, ток трасформаторлари ҳамда ажратгичлари янги, замонавий ускуна ва жиҳозларга алмаштириштирилмоқда.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>