Сурхондарё вилояти Шеробод туманида умумий қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича маълумот.
Лойиҳани амалга ошириш учун асос:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 январдаги ПҚ-85 сонли “Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
Лойиҳа мақсади:
Сурхондарё вилоятининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш;
Лойиҳанинг умумий қиймати:
Лойиҳанинг умумий қиймати 260 млн АҚШ доллари.
Лойиҳанинг амалга ошириш муддати:
2023-2024 йиллар;
Молиялаштириш:
“Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar” (БАА)
Пудратчи ташкилот:
China Machinery Engineering Corporation (Хитой);
Лойиҳачи:
CSPDR (Хитой), Teploelektroproyekt (Ўзбекистон);
Moliyalashtirish:
Лойиҳанинг умумий маълумотлари:
• Қурилиш майдони Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган. Лойиҳа участкаси Шеробод ва Термизни боғлайдиган М39 йўлидан 20 км ғарбда жойлашган. Шимолдан жанубга ўтувчи эски асфальт йўл билан бўлинган.
• Лойиҳанинг асосий қурилиш кўлами 632 гектар майдонда олиб борилди. Ўрнатилган электр қуввати 500 МВА, чиқиши 456.6 МВт ташкил қилди.
• Лойиҳа доирасида 889,840 дона қуёш панеллари, 8366 трекер тизимлари, 1,560 та инверторлар, 52 та 0.8/35 кВ трансформаторлар, 35/220 кВ янги подстанция (2 дона 250 МВА асосий трансформатор) ва электр станцияга туташ янги 220/110/10 кВ подстанция (2 дона 125 МВА трансформатор) ва янги подстанцияни 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясига улаш учун 2 х 50.5 км узунликдаги электр узатиш линияси қурилган.
Лойиҳанинг ҳозирги ҳолати:
• Барча қуёш панеллари, инверторлар, трансформаторлар ўрнатиб бўлинган.
• 220 кВ кучланишли подстанциядаги электр уланиш ишлари, юқори кучланиш синов ишлари, реле ҳимоя ва автоматика ишлари якунига етказилган.
• Бошқарув биноси, ЙТҚ/35 кВ бинолари қурилиши тугатилди ва ичидаги панель ва кабель монтажлари якунига етказилди.
• Лойиҳа 2024 йилнинг 31 январида тармоққа уланди ва 2024 йилнинг 6 февралидан бошлаб электр энергияси ишлаб чиқариш бошланди. Жорий йилнинг июнь ойидан лойиҳа тўлиқ қувватда ишламоқда.
Ишлаб чиқарилган электр энергияси:
2024 йилнинг 13 июлгача бўлган муддатда лойиҳа доирасида тармоққа жами 494.4 ГВ/соат миқдорида электр энергияси етказиб берилди.
«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали
https://t.me/axborot_xizmati/39113
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати