Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизматлари томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда. Назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.
⚡️ Мисол учун, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари Андижон вилояти ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-504 бўлган магистрал электр тармоғида жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишди. Филиал ишчи-ходимлари томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати