Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизматлари томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда. Назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг қўшни Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л–525 бўлган магистрал электр тармоғида олиб бораётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Эслатиб ўтамиз, Л-525-сонли магистрал электр тармоғи 500 кВ кучланишли «Лочин» ҳамда «Ўзбекистон» подстанцияларини боғлаб, Марказий Осиё давлатлари электр энергетикаи ҳалқа тизими фаолиятида муҳим аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, юқори кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш жараёни ёш муҳандис-техник ходимлар учун намунавий тарзда ташкил этилиши йўлга қўйилган. Устоз–шогирд анъаналарига кўра амалий иш жараёнида ёш кадрларга назорат кўриги ҳамда таъмирлаш-созлаш иш жараёни ўргатиб борилади. Шу билан бирга, ёш муҳандислар малакасини ошириш учун бир неча бошқичли ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, хориж тажрибасини ўрганиш ямалиёти мавжуд.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
https://t.me/minenergy_uz/12838
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati