Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқларида аварияга қарши машғулотлар амалиёт жараёни билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда
  • 30.08.2024
  • 148

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизматлари томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда. Назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.

Шу билан бирга, аварияга қарши машғулотлар ўтказиш жараёни ёш муҳандис-техник ходимлар учун намунавий тарзда ташкил этилиши йўлга қўйилган. Устоз–шогирд анъаналарига кўра амалий иш жараёнида ёш кадрларга назорат кўриги ҳамда таъмирлаш-созлаш иш жараёни ўргатиб борилади.  Бундан ташқари, ёш муҳандислар малакасини ошириш учун бир неча бошқичли ўқув курслари ташкил этилган, хориж тажрибасини ўрганиш йўлга қўйилган.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 500 кВ кучланишли электр тармоғида олиб бораётган аварияга қарши машғулотлари акс этган.

 

Facebook  ‖ InstagramYouTube

 

https://t.me/minenergy_uz/12748

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>