Жаҳон банки кўмагида ходимларни илғор технологиялар билан таништириш ҳамда Акциядорлик жамияти мутахассисларининг билим-савиясини ошириш мақсадида Қозоғистон Республикаси «Энергоинформ» компанияси билан ҳамкорликда 60 нафар магистрал электр тармоқлари оператив ходимларини «220–500 кВ кучланишли подстанциялар тезкор ходимларнинг функцияси ва вазифалари» мавзусида малакасини ошириш юзасидан муҳим келишувларга эришилган эди.
2024 йил 26 август санасидан онлайн малака ошириш курслари ўз ишини бошлади. Акциядорлик жамияти мутахассислари инновацион технологиялар ҳамда фавқулодда содир бўлган носозликларни тезкор бартараф этиш юзасидан янги методик ишланмалар билан танишмоқдалар.
✍️ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси