Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирилиги томонидан “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали куз-қиш мавсумига “Тайёр” деб баҳоланди
  • 27.08.2024
  • 143

2024 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлдаги 2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда йирик аварияларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида 3-сон буйруғи, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг  2024 йил 10 июлдаги 8-сон буйруғи асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

Жорий йилнинг 22–23 август кунлари Навоий вилоятида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Химия” подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мавзусида ўтказилган амалий ўқув машғулотига ижобий хулоса берилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари томонидан “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали жамоасига миннатдорлик билдирилди. Филиал мутахассислари қўмондонлик-штаб ўқув машғулотида фаол қатнашгани инобатга олиниб, Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Қўлдошев Абдулла Хамидуллаевич томонидан “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали куз-қиш мавсумига “Тайёр” деб баҳоланди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>