♦ Институт Энергетика факультети вакиллари “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали фаолияти билан танишишди.
Таълим муассаса вакиллари ва бошқарма раҳбарияти иштирокида ҳамкорлик йўналишларини кегайтириш, истиқболли режалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, корхона раҳбари Ш.Камилов, корхонадаги жорий ҳолат, эксплуатацияда мавжуд муаммолар ва режалаштирилган ишларга тўхталди. Ўқув жараёнларини ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш, дуал таълимни йўлга қўйиш ва бошқа муҳим масалалар бўйича Энергетика факультети декани М.Ўзбеков маълумот берди. Шундан сўнг, “Электр энергетикаси” кафедраси мудири И.Х.Холиддинов, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ва талабаларини амалиётга жалб этиш бўйича бир қатор таклифларни айтиб ўтди.
Учрашув якунида ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилида корхонада дуал таълим, стажировка, 120 нафар талабалар амалиётини ташкил этиш масалалари келишиб олинди. Шунингдек, корхонада "Электр энергетикаси" кафедраси филиали очилди.
Манба: https://t.me/ferpolitech/11559
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати