Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ишлаб чиқарувчилар, жумладан мустақил ишлаб чиқарувчилар ва йирик истеъмолчиларнинг магистрал электр тармоқларига уланишини соддалаштириш ҳамда уларга тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қоидалар магистрал электр тармоқларини режалаштириш ҳамда уни хавфсиз ва ишончли эксплуатация қилиш, магистрал электр тармоқларига уланиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларига доир талаблар ҳамда уларнинг ишлаш тартибини белгилаш соҳасидаги, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларининг тақсимлаш тизимларига уланишдаги муносабатларни тартибга солади.
▶️ Батафсил
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати