Бугун, 2024 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ–363-сонли қарорига асосан Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестицион лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва халқаро талаблар даражасида олиб борилишини назорат қилиш учун “SMEC International Pty. Limited” (Австралия) консалтинг компаниялари ўртасида шартнома имзоланди.
Консорциумнинг асосий вазифалари: Эскирган юқори кучланишли электр узатиш линиялари ва 4 та 220 кВли подстанциялар ҳамда Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш жараёнида лойиҳа амалга ошириш гуруҳига кўмаклашиш.
Лойиҳа амалга оширишдан мақсад: Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида мавжуд юқори кучланишли электр узатиш линиялари ҳамда подстанцияларнинг барқарор ва ишончли фаолиятини таъминлаш ва истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
✍️ Инвестиция бош бошқармаси
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati