«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли «Аму» подстанциясидаги ток трансформаторида қисқа муддатли таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши зарурияти туфайли бугун, 2023 йил 5 октябрь куни соат 13:00 дан 14:00 гача Сурхондарё вилояти Термиз туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
⚡️ Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали:
220 кВ кучланишли «Аму» подстанциясидаги ток трансформаторида олиб борилган қисқа муддатли таъмирлаш-созлаш ишлари белгиланган вақт оралиғида муваффақиятли якунланди.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати