Жураев Баҳодир Ибрагимович — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Б.Жураев бунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Исақулов Сардор Дадажонович — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
С.Исақулов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/8309
https://t.me/minenergy_uz/8310
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати