Янгиликлар
Диққат, эълон! Кўкдала ва Чироқчи туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари диққатига!
  • 04.07.2023
  • 222

Таянч устунидаги таъмирлаш-созлаш ишлари пайтида (бугун, 2023 йил 4 июль куни, соат 12:00 дан 12:20 гача) Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Чироқчи тумани истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли (20 дақиқа) узилишлар кузатилиши мумкин.

⚡️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Л-Амир Темур-2 электр узатиш ҳаво тармоғининг 123-сонли таянч устундаги носозликни бартараф қилиш учун 110 кВ кучланишли Л-Гулистон-2  электр тармоғи қисқа муддатга, яъни 20 дақиқа оралиғида, вақтинча тармоқдан узилишини маълум қиламиз.

❗️Бу вақт оралиғида Кўкдала ҳамда Чироқчи туманининг бир қисмида электр таъминотида узилишлар кузатилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>