Аввал хабар берганимиздек, “ACWA POWER” компанияси томонидан қурилаётган қуввати 1 500 МВт бўлган янги ИЭСнинг биринчи энергия блоки ишга туширилиши муносабати билан, 500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш техник-муҳандислик амалиётларининг учинчи, якуний иш кунини муфаввақиятли якунлади.
Маълумот ўрнида: Бугун, 2023 йил 23 июнь куни, тонгги соат 4:00 дан 11:00 га қадар «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда бошқа турдош қурилиш-монтаж ташкилоти мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) Сирдарё вилояти мутахассислари, Сирдарё вилоят ҳокимияти ҳамда бошқа масъул ташкилот вакиллари иштирокида режалаштирилган қурилиш-монтаж ишларини якунлади.
⚡️Айни пайтда тармоқдан вақтинча узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш ишлари олиб борилмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати