Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ташаббуси билан 2023 йил 18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқаро энергетика форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида турли йўналишларни қамраб олган бир нечта тадбирлар ўтказилмоқда.
⚡️ Бугун, 2023 йилнинг 20 май санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассисларида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида 25-халқаро Нефть ва газ кўргазмаси ҳамда 3-халқаро Энергетика форуми доирасида ўтказилаётган техник семинарда фаол иштирок этишмоқда.
Техник семинар мавзулари:
1️⃣ Ўзбекистон энергетика инфратузилмаси энергия самарадорлигини жорий этишнинг илғор механизмлари;
2️⃣ Ўзбекистон энергетикасининг илғор технологик ва молиявий механизмлари инфратузилмасини жорий этиш.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати