⚡️ Аввал хабар берганимиздек, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар барқарор фаолият юритмоқда. 220–500 кВ кучланишли электр тармоқларини навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш жараёни давом этирилмоқда.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.
Мисол учун, “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли “Юлдуз” подстанциясида содир бўлган қисқа муддатли авариявий ўчиш сабаблари аниқланиб, ЛКрЮ–220 ҳаво тармоғининг 122-сонли таянч устунининг юқори фаза сими узилганлиги аниқланди. Ҳозирда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, юқори кучланишли электр тармоқларида олиб бориладиган таъмирлаш-созлаш ишларининг аксарияти истеъмолчиларнинг электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди, тармоқ юкламаси бошқа магистрал тармоқларга ўтказилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилади.
Ахборот хизмати