«Ўзбекистон» радиоканалининг ФМ.103.1 тўлқинлари — жонли эфирда энергия таъминотида юзага келган вазиятга изоҳ ва тушунтиришлар берилди.
⚡️ Унда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергияинспекция” назорат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Н.Норбобоев, шунингдек матбуот котиблари: "Иссиқлик электр станциялари" АЖ — М.Бекмуҳаммедов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ — Ф.Нуралиев ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ — У.Уруновлар иштирок этишди.
Шунингдек, жонли эфир пайтида тингловчиларга (истеъмолчиларга) uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган «ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ НИМА?» номли мақола билан танишиш тавсия этилди.
Радиобошловчи журналист Раъно Раупова.
Эслатиб ўтамиз, радиомулоқот кечки дастурларда такроран эфирга узатилиши мумкин.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати