Ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилинг:
Қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
➖ иситиш жиҳозларини назоратсиз қолдирманг;
➖ ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
➖ иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
➖ газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
➖ хонани иситиш мақсадида очиқ оловдан асло фойдаланманг.
Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ҳамда саломатлигини асраш ўз қўлингизда!
Манба: https://t.me/minenergy_uz/6238
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати