Аввал хабар берилганидек, бу сафарги «InnoWeek.Uz-2022» ҳафталиги “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” шиори остида ўтмоқда. Ҳафталик доирасида 30дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
«InnoWeek.Uz-2022» ҳафталиги кўргазмасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам ўзининг асосий иш фаолияти — юқори кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилишдаги инновацион ғоялари билан иштирок этмоқда.
⚡️Мисол учун, Акциядорлик жамиятининг маъмурий бинолари ҳамда электр объектларининг ёрдамчи бинолари томларига ўрнатилаётган қуёш коллекторлари ҳамда панелларидан самарали фойдаланиш, ички эҳтиёж қувватини қоплаш ишланмалари шулар жумласидан.
✍️ Зафар Джураев, Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати