Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини бажаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ “Фарғона МЭТ” филиалининг 220 кВли "Сокин" подстанциясидаги У-220 русумли Л-СЛ-1-220 кВ кучланишли ўчиргич (навбатдаги) замонавий LTB-245E1-1P-50kA русумли элегазли ўчиргичга алмаштирилди.
Суратда Л-СЛ-1-220 кВ ячейкасини «4-сонли монтаж бошқармаси» қурилиш-монташ корхонаси ҳамда 220/110/10 кВли "Сокин" подстанцияси ходимлари биргаликда демонтаж ва монтаж қилаётгани акс этган.
✍️ А.Маматқулов, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати бошлиғи
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати