✨ Аввал хабар берганимиздек, Истиқлол шодёналари арафасида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан катта байрам дастури ўтказилган эди.
«Катта-Қўйлиқ» маҳалла фуқаролар йиғини «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасига маълум қилишича, ўтказилган байрам дастурида 5 нафар эҳтиёжманд оилаларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари "Темир дафтар"га киритилган фуқароларга етказиб берилган ва фуқаролар маҳалла фаолларидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлар» АЖ жамоасига ўтказилган байрам дастури ва амалга оширган хайрия ишлари учун миннатдорлик билдиришган.
Қўшимча маълумот:
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати