Online: Айни пайтда Қирғизистоннинг Чўпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритаётган аёлларининг биринчи халқаро саммит-конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларидан вакиллар, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар кенгаши раиси Феруза Хаджимуратова ҳам иштирок этмоқда.
Семинардан кўзланган мақсад аниқ — энергетика соҳасида ишлайдиган аёллар ва мутахассислар учун платформа яратиш, гендер тенглиги ва ижтимоий инклюзия масалалари, шу билан бирга, билим-тажриба алмашиш, касбий салоҳият даражасини ошириш ҳамда мулоқот учун тармоқ яратишдан иборат.
⇒ Эслатиб ўтамиз, халқаро саммит-конференцияси иши 2022 йил 9–10 август кунлари давом этади.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати