Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"ни ўтказиш тўғрисидаги 150-сонли буйруғига асосан барча магистрал электр тармоқлари корхоналарида Кўрик тадбирлари ўтказилмоқда.
"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 220/110/10 кВли "Сокин" ҳамда "Фарғона" подстанцияларида Кўрик тадбирлари доирасидаги саралаш босқич мусобақалари ўтказилди.
⚡️Саралаш босқичида ҳар икки подстанция ходимларини Хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда йўриқномалардан ўзлаштирган билимларини тест топшириқлари асосида синовдан ўтказиб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳимоя воситаларини сифатли кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш-созлаш ишлари учун топшириқнома бериш, унга асосан иш жойларини тайёрлаш ва ишга қўйиш бўйича ўз билим-тажрибаларини намойиш этишди.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати