Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ПҚ-5282-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 1-иловасига асосан бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақасини ўтказиш белгиланган эди.
Бугун, 2022 йил 28 май куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Учқун” спорт мажмуасида дастлаб эркаклар баҳси, сўнгра аёллар баҳси, мусобақа сўнгида эса оилалар баҳси бўйича 1-, 2-, 3-ўринлар учун ўйинлар бўлиб ўтди.
1-ўрин — Елена Мелихова;
2-ўрин — Севара Раҳматуллаевa;
3-ўрин — Элмира Газизова.
1-ўрин — Олимжон Туллаев;
2-ўрин — Козимхужа Тўхтаев;
3-ўрин — Мирабзал Мирзараимов.
1-ўрин — Туллаевлар оиласи;
2-ўрин — Тўхтаевлар оиласи;
3-ўрин — Атажановлар оиласи.
✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
Эътиборингизга спорт мусобақасида олинган суратларни ҳавола этамиз:
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati