«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сон буйруғига асосан, “Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали директори А.Баймуҳаммедов бошчилигида, бугун 220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанциясида кенгайтирилган тартибдаги ҳашар тадбири ўтказилди.
Подстанцияда ўтказилган ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари санитария-эпидемиологик талаблар ҳамда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда, кучланиш остида бўлмаган электр қурилмалари ёнида амалга оширилди.
Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 12 май санасида 220 кВли «Сирғали» подстанциясида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати томонидан Пресс-тур ҳамда Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтади.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati