“Нурафшон” санаториясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26 апрелдаги фармойиши ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сонли буйруғига асосан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Ҳашарда 48 нафар ишчи-ходимлар санитария-эпидемиологик талаблар, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда иштирок этишди.
Ҳашарда санатория ҳудудида одобонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, экин майдонлари, ариқлар бегона ўтлардан тозаланди.
Мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахтларнинг ости юмшатилди, оқланди. Турли-туман гуллар экилди.
✍️ Олимжон Хасанов, “Нурафшон” санаторияси бош ҳакими
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati