Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 199-F-сонли фармойиши ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сон буйруғига асосан, бугун, 2022 йил 30 апрель куни “Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги барча бўлим, хизмат ҳамда подстанцияларда санитария-эпидемиологик талаблар ҳамда ҳудудларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
???? Бугунги ҳашарда жами бўлиб 280 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди. Айниқса, фарғоналик энергетикларнинг ободончилик ишларида Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари фаол иштирок этишди.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati