Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 199-F-сонли фармойиши ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сон буйруғига асосан, бугун, 2022 йил 30 апрель куни “Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги барча бўлим, хизмат ҳамда подстанцияларда санитария-эпидемиологик талаблар ҳамда ҳудудларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Барча ишчи-ходимлармиз томонидан ҳудудимиздаги ички йўлакларимизнинг бетон тўсиқлари оқланди, супуриб тозаланди. Махсус чиқиндихоналарга автотранспорт ёрдамида ҳудудлардан тўпланган чиқиндилар йиғилиб олиб борилди.
Тозаликка эътибор қаратиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз саналади. Атроф-муҳитнинг тоза, озода, гўзал ва кўркам бўлиши ўзимизга боғлиқ. Тоза ҳудудда яшаш ва ундан нафас олиш соғлигимиз учун нақадар фойдали эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Зеро, халқимиз томонидан “тозалик — соғлик гарови” деган нақл бежиз айтилмаган.
✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati