Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-764-сон Қонуни ижросини таъминлаш тўғрисида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг 2022 йил 20 апрелдаги 91-сонли буйруғи қабул қилинди.
Буйруқнинг 3-бандига кўра, Акциядорлик жамияти матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, 2020 йил 13 ноябрь санасида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан имзоланган 354-сонли буйруқ билан тасдиқланган ҳамда Акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтига юкланган қуйидаги ички локал ҳужжатлар билан барча ишчи-ходимларни таништириш лозимлиги белгиланган:
✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимларининг оммавий ахборот воситалари, блогерлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот тарқатиш воситалари орқали маълумотларни ошкор қилиш, интервью бериш, чиқишлар қилиш тартибини белгилаш тўғрисида Низом;
✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хавфсизлиги қоидалари тўғрисида Низом;
✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахлоқ кодекси.
Батафсил
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати