Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Илмий кенгаш қарорининг 2021 йил 6 июндаги 42-сонли баёнига асосан, Тошкент вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотига ортиб бораётган талабини қоплаш мақсадида, узунлиги 18 км бўлган икки занжирли 110 кВ кучланишли Л-19-Д ҳаво электр узатиш тармоғини “Сирғали” подстанциясига “кириш-чиқиш” схемаси орқали улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ишлари соҳа маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Қурилиш монтаж ишлари жорий йилнинг охиригача якунланиши режалаштирилган.
✍️ Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати