Сиз азизларни жамоамиз номидан 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этаман.
Миллий тил — курраи заминимиздаги барча халқлар ва миллатларнинг маданий ўзаги, асосий мулоқот манбаи ҳисобланади. Она тилимиз орқали алла эшитганмиз, оилада тарбия, ўқув муассасаларида таълим олганмиз, урф-одат, анъана ва маданиятларимиз руҳиятимизга сингган.
► 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси — Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳлини, жаҳон мамлакатларидаги ватандошларимизни, қолаверса энергетика соҳаси жонкуярларини бугунги байрам билан самимий табриклаб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файз-барака, тинчлик-омонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Дадажон Айнақулович Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
‖ Веб-саҳифа http://uzbekistonmet.uz
‖ Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati
‖ Facebook https://www.facebook.com/
‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet
‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208
‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати