uzbekistonmet.uz: «O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari» aksiyadorlik jamiyati ISO 9001 xalqaro standartining sifat menejmenti sertifikatiga ega bo‘ldi
2021 йилнинг 30 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мажлислар залида Акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритгани муносабати билан сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда “СЕRT International” s.r.o. Ўзбекистондаги вакили Марат Хабибулин “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги барча ходимларни улкан ютуқ — ISO сертификатини олгани билан муборакбод этди.
Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мажлислар залида Акциядорлик жамияти «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритгани муносабати билан халқаро сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ёдингизда бўлса, 2021 йилнинг февраль ойида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатини олишга муваффақ бўлган эди.
Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Англиянинг «Good corporation» компанияси тавсиясига асосан «INVESTMENT AND СAPITAL MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлигида 2020 йилнинг октябрь ойидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида (Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида) «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимиз ҳам муаммодан халос бўлмаган. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат барҳам топмаган. Юртдошларимизнинг фикрича, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилишда коррупция кенг тарқалган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 27 майдаги 5729-сонли «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мажлислар залида «Коррупцияга қарши кураш, бизнес этика ва шаффофлик» мавзусида видео-семинар ўтказилди.