«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Юқоридаги қарорга асосан, янги ташкил этилган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали этказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Мамлакатимизда охирги олти-етти йил ичида саноатни ривожлантиришга катта эътибор берилиб, айниқса ўрта ва кичик бизнесга кенг имкониятлар эшиги очилди. Бу эса, ўз навбатида, энергия ресурсларига бўлган талабни ошириб, Ўзбекистон энергетика тизимида йирик инвестицион лойиҳалар ҳисобига итсодиётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожланишида коррупция ва унинг оқибатларига қарши курашиш, давлат харидлари тизимининг шаффоф ва очиқ бўлишини таъминлаш, умумлаштириб айтганда, давлат улуши бор корхона ва ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан корпоратив ва бюджет буюртмачиларида давлат хариди тизимини янада такомиллаштириш ҳамда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, уларнинг жорий ишлаб чиқариш фаолияти узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 2 июл санасида “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5171-сон қарори имзоланган эди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 мартдаги «Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сонли қарорига асосан акциядорлик жамиятлари йил давомидаги фаолияти жараёнида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этишлари белгиланган.
Форум ўз ишини ялпи мажлис билан бошлади. Унда халқаро ва хорижий амалиёт, илғор тажрибалар мисолида коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига бағишланган тақдимотлар қилинди.
Айни пайтда «Хилтон» мажмуасининг конференциялар залида III Тошкент Аксилкоррупция форуми — Коррупцияга карши курашиш миллий кенгашининг иш режаси ижросини таъминлаш юзасидан Ялпи мажлис бўлиб ўтмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Юқоридаги қарорга асосан Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.
Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Яқинда хат олдик. Ижтимоий ролик ушбу хат муаллифининг илтимосига биноан тайёрланди. У бу ҳақда барча давлат хизматчилари билишини хоҳлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-81-сон Қарорига асосан, баҳолаш 29 та махсус индикаторлар асосида «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-81-сон Қарори га асосан, баҳолаш 29 та махсус индикаторлар асосида «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали амалга оширилади ва ушбу баҳолаш билан боғлиқ маълумотлар, ишга қабул қилинган раҳбар ходимлар, ротация қилинган ходимлар тўғрисида маълумотлар очиқланди.
Маълумки, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчисихонаси ва Малайзия олий таълим вазирлиги ташаббуси билан Банк-молия академияси ҳамда University Utara Malaysia ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби банк-молия соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатган.
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди.
2022 йил давомида республика бўйича жами 2.965 та жиноят иши бўйича 3.116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш УСЛУБИЁТИ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича НИЗОМ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш РЕГЛАМЕНТИ
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда “Korrupsiyaga qarshi kurashish — O’zbekiston MET» AJ” номли рукн ва саҳифалар очилганини маълум қиламиз.
Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.