«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати 2022 йил 2-чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан тасдиқланган медиа режага мувофиқ фаолият юритганини маълум қилади.
Бугун, 2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик станциялари ва янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанцияси оралиғида юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун шартнома битими имзоланди.
Тошкентда бир неча кундан бери электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда соатлаб ток бўлмаяпти, светофорлар ишламай қолмоқда, сув босими пасайган. Тошкент ЭТК буни аномал иссиқлик ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун тармоқлар модернизация қилинаётгани билан изоҳлади.
Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз.
Маълумки. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш қаратилган турли машғулот ва малака ошириш ўқув курсларида иштирок этишади.
Ер юзида аҳоли сонининг ошиши, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши билан бирга, барча турдаги маҳсулотлар қатори энергия ресурсларидан фойдаланишга бўлган талаб ҳам кун сайин ортиб боряпти. Олимларнинг фикрича, энергия ресурсларидан ҳозиргидай даражада фойдаланишда давом этсак, дунёдаги нефть захираси 50-60 йилга, табиий газ 70-75 йилга, кўмир эса 150-160 йилга етади, холос. Бу масаланинг ечими сифатида жаҳонда муқобил энергия манбалари, яъни табиатда қайта тикланадиган қуёш, шамол, сув кабилардан энергия олиш жадаллашиб бормоқда.
Бугун, яъни 2022 йил 27 июнь санасидан 28 июнь санасига ўтар кечаси, соат 01:36 да Muxbir Daliyev телеграм каналида “Электромонтёрлар "Ўзбекистон МЭТ" валломатларидан нега норози?” деб номланган “электромонтёрлар мурожаати” эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, журналистика соҳасини ривожлантириш мақсадида:
Хушхабар!
Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:
2022 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240206 (+119) нафарни ташкил этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, кеча бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг Иккинчи йиғилиши ҳамда Iteca Ehxibitions (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда Биринчи халқаро энергетика форуми ўз ишини давом эттирмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли талаби тобора ўсиб, ёқилғи-энергетика тармоғи шунга мутаносиб модернизация қилинмоқда. Бу ишлар давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси асосида олиб борилмоқда.
Бугун, 2022 йил 23 июнь куни “Hilton Tashkent City” мажмуасининг “Тошкент” ҳамда “Ballroom” анжуманлар залида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг Иккинчи йиғилиши ҳамда Iteca Ehxibitions (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда Биринчи халқаро энергетика форуми ўз ишини бошлади.
Душанба куни, 2022 йил 27 июнь куни соат 15:00да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ходимлар билан ишлаш бошқармаси қуйидаги бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:
2022 йил 20 июнь куни Тошкентда энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандуми имзоланди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев тор доирада учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистонда фермер хўжаликлари, давлат ташкилотлари ва йирик корхоналар қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни бошлади.
Президент Шавкат Мирзиёев: “Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.