Янгиликлар
Инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

Президентнинг 25.07.2022 йилдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарори қабул қилинди.

  • 29.08.2022
  • 677
Президент: "Қорақалпоғистонда ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда"

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.

  • 26.08.2022
  • 256
Энергетика вазирлиги: Январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоизга кўпни ташкил этди

2022 йил 23 август куни “bakiroo” телеграм каналида расмий статистика маълумотларига таянган ҳолда январь-июль ойларида электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқарганлиги маълум қилинди. Унда Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотда 2022 йил январь-июль ойларида 40 млрд 43 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 297 млн кВт.соат кам эканлиги қайд этилган.

  • 26.08.2022
  • 290
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” корхонаси: Мақсадимиз – электр таъминотида узилишлар бўлмаслигига эришиш

Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган катта ўзгаришлар амалга ошириляпти. Масалан, ҳудудларда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кластерлар ташкил этиляпти. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Хавфсиз шаҳар” каби стратегик дастурлар асосида шаҳару қишлоқларда улкан бунёдкорликлар қилинмоқдаки, уларнинг қиёфаси мутлақо янгиланяпти. Шунга яраша туризм ҳам тараққий топмоқда.

  • 25.08.2022
  • 314
«Қорақалпоғистон МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2022 йил 15 август кунги 200-сонли буйруғига асосан «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиалининг 260-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Филиал тасарруфидаги барча электр ускуналарнинг барқарор иш фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган иш ҳажми аниқланиб, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

  • 24.08.2022
  • 332
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда. "Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

  • 24.08.2022
  • 220
“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022-й.) Президент томонидан имзоланди.

  • 23.08.2022
  • 241
«Нурафшон» сиҳатгоҳи: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

Сиҳатгоҳ ҳақида Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Нурафшон» сиҳатгоҳи Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғида жойлашган бўлиб, санатория ҳудуди 12,3 гектар майдонга тенг. Сиҳатгоҳда жами 10 минг тупдан зиёд катта-кичик мевали ва манзарали дарахтлар парвариш этилиб, ёзда салқинлик ва кислородга тўйинган тоза ҳавони таъминлайди.

  • 22.08.2022
  • 542
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди. Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

  • 22.08.2022
  • 318
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ёшлари “Бирлашсак, катта кучмиз!” халқаро ёшлар форумида фаол иштирок этишди

Аввал хабар берилганидек, Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшлари” шиори остидаги “Бирлашсак, катта кучмиз!” халқаро ёшлар форумида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ёшлари фаол иштирок этишди.

  • 22.08.2022
  • 272
Саудия Арабистонининг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

  • 18.08.2022
  • 318
“Жиззах МЭТ” филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида 2022 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг тўртинчи чорагида тасдиқланган бўлиб, жорий йил давомида мавсумий ва жорий таъмирлаш, лойиҳалаштирувчи ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари ёрдамида модернизация-реконструция ишларини олиб бормоқда.

  • 18.08.2022
  • 468
Ўзбекистон-Саудия энергетика ҳамкорлигининг янги босқичи

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди, бу Ўзбекистон-Саудия энергетика ҳамкорлигининг янги босқичи сари яна бир муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.

  • 18.08.2022
  • 298
Саноат инновациялари ярмаркасида ихтирочилар ва рационализаторларнинг ижодий салоҳиятидан фойдаланиш натижадорлиги намойиш этилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги ИННО технопарки биносида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий форуми доирасидаги саноат инновациялари ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда ўнлаб ташкилот ва корхоналар қаторида “Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

  • 17.08.2022
  • 290
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров бошчилигидаги делегация вакилларининг 2022 йил 3-4 август кунлари Душанбе (Тожикистон) шаҳридаги хизмат сафари натижалари тўғрисида ҳисобот

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган замонавий рақамли технологияларини жорий этиш мақсадида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш бўйича янги дастурий-аппарат комплекс (SCADA) ҳамда электр энергиясини бошқариш тизимини EMS жорий қилиш лойиҳаси бўйича Тожикистон Республикаси “Барки Точик” очиқ акциядорлик холдинг компанияси томонидан фойдаланилаётган SCADA тизими билан танишиш, иш жараёнларини, ютуқ ва камчиликларини ўрганиш мақсадида тегишли мутахассисларнинг Душанбе шаҳрига хизмат сафари ташкил этилди.

  • 16.08.2022
  • 415
Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг иқтисодий форуми ҳамда саноат инновациялари ярмаркаси ўз ишини бошлади

Бугун, 2022 йил, 16 август куни пойтахтимизда жойлашган ИННО технопарк биносида қўшма шаклдаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг иқтисодий форуми ҳамда саноат инновациялари ярмаркаси ўз ишини бошлади.

  • 16.08.2022
  • 244
«Наманган МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

Филиалда магистрал электр тармоқлари объектларини 2022/2023 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • 12.08.2022
  • 409
Хизмат сафари ҳисоботи: Энергетика соҳаси аёлларини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган ягона майдон яратилади

Аввал хабар https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2625 берилганидек, жорий йилнинг 9–10 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритаётган аёлларининг биринчи халқаро саммит-конференцияси бўлиб ўтди.

  • 11.08.2022
  • 481
“Фарғона МЭТ” филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида 2022 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг 4-чорагида тасдиқланган бўлиб, жорий йил давомида мавсумий ва жорий таъмирлаш-созлаш, лойиҳалаштирувчи ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари ёрдамида модернизация-реконструкция ишларини олиб бормоқда.

  • 10.08.2022
  • 425
Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

  • 09.08.2022
  • 435
>