Бугун, 2024 йил 14 феврал куни “Туркманэнерго” давлат энергетика корпорацияси раиси Д. Элясов бошчилигидаги делегация ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бугун «Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари» филиалида икки буюк аждодимиз: Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш — саодат эришиш” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши белгиланган.
Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та (жами 1000 МВт) шамол электр станцияси қурилмоқда.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Аграр давлатдан катта тезликда саноатлашувга эришган, электр қуввати бўйича АҚШни ортда қолдириб дунё етакчисига айланган Хитойнинг муваффақият тарихи – бу ўлканинг бир нечта шаҳарларида бўлиб қайтган Kun.uz мухбири нигоҳида. Хитойда электр энергияси нархи қанча, у ерда ҳам свет ўчадими? Репортажда шу каби саволларга ҳам жавоб топасиз.
Жорий йилнинг 7 – 9 феврал кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура, ИИВ, ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланди.
Дунёда аҳоли сони ўсиб борар экан, у билан параллел равишда электр энергияга бўлган эҳтиёж ҳам ошади. Ер юзидаги табиий ресурсларнинг чегаралангани, инсониятни янги энергия манбаларини излаб топишга ундамоқда. Дунёнинг 1-рақамли мамлакатига айланиш учун курашаётган Хитой айни шу соҳада катта ютуқларга эришди.
Хитойнинг яшил энергетикага оид тажрибасини ўрганиш мақсадида пресс-тур ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Пресс-тур давомида иштирокчилар Хитойнинг Ченду ва Циан шаҳридаги энергетикбкомпаниялар фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди.
«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалига таркибидаги 220 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида 125 МВА қувватли эски трансформатор ўрнига янги, 250 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш қурилиш-монтаж иш жараёнидан фотосуратлар.
Аввал хабар, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида ташкил этилган навбатчи гуруҳлар бригадаси юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилмоқда.
Барчамизга маълумки, «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz порталига жойлаштирилган.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-906-сон, 07.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Соат 07:30 ҳолатига ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган. Бунинг натижасида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида ташкил этилган ва туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.
Бу ерда бизни қизиқтирган йўналишларнинг яна бири хитойликларнинг энергия тежамкорлигига интилиши ҳамда аҳоли учун нархлар масаласи бўлди.
Натижада 1 миллионга яқин одам яшайдиган Қирғизистон пойтахтида иссиқлик ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
Кеча, 3 август куни Хитойнинг “China Gezhouba Group Investment Company Co. LTD” компанияси томонидан Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида “Longi” компаниясининг илк 20 МВт қувватли қуёш панелларини Ўзбекистонга жўнатишга старт бериш маросими бўлиб ўтди.
Бугун ижтимоий тармоқларда Шеробод туманида барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станциясида кучли шамол туфайли қуёш панелларига зарар етганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Хитой Халқ Республикаси энергетика тизими, унда қўлланилаётган илғор технологиялар ҳамда рақамлаштириш жараёни билан танишиш мақсадида юртимиздаги қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерларнинг мазкур мамлакат энергетика компанияларига пресс-тури ташкил қилинди.