«Ўзбекистон МЭТ» АЖга тасаруфидаги «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари 21-октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни муносабати билан Самарқанд шаҳар Маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Хуршид Нуриллаев иштирокида давра суҳбати ташкил қилди.
“...Мухтасар айтганда, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Дастурда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қанча улуши қайта тикланувчи энергия манбаларига хос эканлиги, қуёш фотоэлектр ва шамол генераторлари станцияларини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар, инвестицион лойиҳалар, лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимидаги қамрови, муқобил энергия манбаларининг янги турдаги станциялари қачон фойдаланишга топширилиши хусусидаги маълумотлар,....
Бу сўз менинг Юрагимда туғилган бугунги кайфият ифодаси! Айни кайфиятимни кенгроқ таърифламоқчи эдим, бир зумда мен ўз кўнглимнинг сўзларини қоғозга тушириб турувчи дастёрига айландим! Хўш, аслида у нима демоқчи, қулоқ тутай-чи?!
Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар билан чегарадош бўлган ягона давлат қайси эканлигини биласизми? Албатта, Ўзбекистон! Шунинг учун минтақада унинг мавқеи ўзгача. Мамлакатимиздаги тараққиёт нафақат Ватанимизнинг равнақи, халқимиз фаровонлиги учун, балки бутун Марказий Осиё учун ҳам муҳим аҳамият касб этган. Бежиз эмаски, географик, демографик ва иқтисодий салоҳияти билан Ўзбекистон «Марказий Осиёнинг юраги» деб тан олинган.
Ҳурматли истеъмолчилар, бугун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибидаги акциядорлик жамиятлари бошқарув раисиларининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари FM.87.9 тўлқинлари — «Ўзбекистон-24» радиосининг «Бир назар» дастурига таклиф этилди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги «Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг 2020 йил 28 август куни 259-сонли буйруғи имзоланди.
Кеча пойтахтнинг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Фанлар академияси ҳамкорлигида «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмаси китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бугун барча юртдошларимиз юз-кўзларида байрамона кайфият ҳукмрон. Агарда ушбу кайфиятни кенгроқ тарзда ифода этиш лозим бўлса, нуқта тиниш белгисидан кўра кўпроқ вергулни қўллашимизга тўғри келади, назаримда. Чунки бир нафасда айтадиганларимиз, шарҳларимиз бир-бирига чамбарчас боғлиқ ва адоғи анча олисда.
Жонажон Ўзбекистонимиз ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 29 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам замини бўлиб хизмат қилмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Нурафшон» санаторияси Қатрон тоғ тизимида, денгиз сатҳидан 450 метр баландликда, Олтиариқсой ҳудудида жойлашган.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 12–14 август кунлари “Электрҳисоб” автоматлаштирилган тизими сервер қурилмалари янги, Маълумотларни қайта ишлаш маркази биносига кўчирилиши муносабати билан дастур иши ва 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятида техник танаффус эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида Республика танловини эълон қилади.
Бугун, соат 18:36 да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати Марказий диспетчерлик хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб баён этилган маълумот — «РАСМИЙ БАЁНОТ: ТАЪСИР ЭТУВЧИ БИР НЕЧТА ОМИЛЛАР САБАБЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА 0,8–1,0 % МИҚДОРДА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМОҚДА» номли хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган етакчи интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқнинг бошқа саҳифаларида мазкур баёнотга ҳавола келтирган ҳолда хабар-маълумотлар тарқала бошлади.
Муҳтарам Президентимиз куни кеча мутасадди вакиллар иштирокида яна йиғилиш ўтказиб, “ҳар бир раҳбарнинг ўз ходимлари ва аҳоли саломатлигини сақлашдан бўлак муҳим вазифаси йўқ”, дея таъкидлади. Дарвоқэ, соғлиқ — бу энг катта бойлик. Тасаввур этинг, орамизда кимнингдир барча эҳтитёжларига яраша мол-мулки сероб, аммо саломатлиги жойида эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2020 йил 15 январдаги 18-240-сонли мурожаатига асосан давлат ташкилоти фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram) ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 эълон қилинган.
Юксак ифтихор билан айтиш мумкинки, шу кунларда миллатимиз кўзгуси дея таърифлайдиганимиз – Ўзбек тилининг софлигини сақлаш ва албатта унинг луғат бойлигини ошириш, барча соҳаларда қўлланиб келинаётган замонавий атамаларнинг ўзбекча муқобилларини яратиш борасида яна бир дадил қадам қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан янги нусхадаги ўзбек тилининг изоҳли луғати яратилди. 5 жилддан иборат мазкур қўлланмага саксон мингдан ортиқ ўзбек адабий тилида истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, шевада қўлланиладиган сўзлар, тарихий атамаларни ўз ичига олади.
Жорий йилнинг 15–17 июнь кунлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш ишлари бўйича маслаҳатчиси Ориф Тўхташев томонидан Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалларга хизмат сафари уюштирилди.
Бугунги кунда тараққиёт кўп жиҳатдан ахборот технологияларининг ривожланиш кўрсаткичларига боғлиқ. ХХI асрда интернет тармоғи жамият ҳаётининг турли соҳаларига кириб келиши билан “электрон ҳукумат”, “электрон савдо”, “рақамли иқтисодиёт” каби атамалар пайдо бўлди.
Бугун 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. 70 йилдан буён ёзнинг илк куни болажонларнинг севимли байрами сифатида кенг нишонланади.