Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида муқобил энергия (http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/571) манбалари — қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтган эди.
Тадбир давомида (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6087) семинар иштирокчилари Оҳангарон шаҳридаги «Ёшлар технопарки»да бўлишди. Технопаркда ёшларнинг илмий салоҳияти, билим-тажрибасини юксалтириш, ёшларга ўз интеллектуал имкониятларини намоён қилишларига кенг имкониятлар яратиш, уларни рақамли технологияларни яхши ўзлаштириш орқали турли кашфиёт ва янгиликлар яратишига ундаш каби мақсадлар кўзланган.
Технопаркда “Ёш ихтирочилар” инновация мактаби аъзоси, ёш ихтирочи Ихтиёржон Рашидов ис газини аниқловчи мослама яратган бўлиб, хонадонларга ўрнатилган мослама мобил телефон аппаратига маълумот узатиб туриши билан ҳам аҳамиятли.
Бу ҳақда батафсил «O‘zbekiston–24» радиоканалининг «Ахборот-24» дастурида
© «O‘zbekiston–24» радиоканали, 2021 йил 6 март, 17:00
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati