Аёл — меҳрибон она, вафоли ёр, садоқатли уй бекаси. У Яратганнинг буюк мўъжизаси.
Ҳаёт давомийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни ҳар қанча улуғламайлик, сўзимизнинг адоғи топилмайди.
Ўзининг латофати, нафосати, вафо ва садоқати, қалб саховати ҳамда фидойилиги билан оилани, жамиятни чароғон қилиб келаётган хотин-қизларимиз ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга муносибдир.
Сўлим баҳорнинг кўнгилларни илиқ туйғуларга тўлдирган гўзал айёми — 8 март санаси ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши — назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат намунаси, аслида.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Бугун яқинлашиб келаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали директори А.Ғ.Расулов барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар айёми билан табриклади. Филиал энергетиклари томонидан муҳтарама ҳамкасбларимизга байрам совғалари тарқатилди.
Ҳурмат билан,
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати