Янгиликлар
Марказий Осиё энергетиклари Душанбе шаҳрида муҳим масалани муҳокама қилмоқдалар
  • 25.12.2024
  • 105

Жорий йилнинг 24-25 декабрь кунлари «Тожикистон Республикаси энерготизимини Марказий Осиё энерготизими билан параллель ишлашини тиклаш» лойиҳаси доирасида давлатлараро йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

⚡️ Мазкур йиғилишдан кўзланган асосий мақсад «Тожикистон Республикаси энерготизимини Марказий Осиё энерготизими билан параллель ишлашини тиклаш» лойиҳаси доирасида аварияга қарши автоматика тизими қурилмаларининг ишлашини ўзаро мувофиқлаштиришдан иборат. Йиғилишда қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди:

Давлараро ҳаво электр узатиш тармоқларининг аварияга қарши автоматика тизимларини ишга киритиш ва «ACWA Power» – «Sugd» – «Ўзбекистон» подстанцияларни боғловчи янги 500 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларини қурилиши юзасидан мавжуд  масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу йиғилишда «Ўзбекситон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Д.A.Исақулов, «МДМ» дук директор ўринбосари M.Р.Лукманов ва тегишли вакиллари ҳамда қуйи ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>