Янгиликлар
ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
  • 18.12.2024
  • 249

❗️Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво сақланиб қолиши муносабати билан ис гази ва ёнғин хавфидан огоҳлантирамиз. Улардан ўзингизни ҳимоя қилиш учун қуйидагиларга риоя қилишни сўраб қоламиз:

➖ носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

➖ иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг;

➖ газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

➖ хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг;

➖ иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

➖ газ ускуналарини резина шлангалар орқали уламанг;

➖ ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

➖ иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг.

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>