Янгиликлар
500 кВ кучланишли тармоқлар назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 15.12.2024
  • 107

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда электр энергияси истеъмоли юқори бўлган қишки мавсумида навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

⚡️Мисол учун, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Линиялар хизмати томонидан "Қамчиқ" довонидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-524 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғи кўрикдан ўтказилди.

 

https://t.me/minenergy_uz/14136

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>